Алфавит
Главный » Ўзбекча янги қўшиқлар » Murod Manzur - Alloh Tiriltir Meni

Murod ManzurAlloh Tiriltir Meni

+7884
  • Просмотров:  
  • Размер: 3,73 MB
  • Длительность: 4:00
  • Качество: 128
  • Дата релиза: 27-07-2019, 23:45
Слушать
Скачать

Текст песни
Танам азобда ман минг афсусдаман
Қабрим тор на бўй бор на бордир эни
Ягона ўтинчим сўрайман сендан
Оллоҳ бир лаҳзага тирилтир мени

Умримни совурдим ел шамолларга
Берилдим бемасамар хом ҳаёлларга
Бугун жавобим йўқ кўп саволларга
Роббим бир лаҳзага тирилтир мани

Кўзимни яратдинг лекин кўрмадим
Ҳақ йўлини эшитдим бироқ
Умрим бўйи ухлаб наҳот турмадим
Оллоҳ бир лаҳзага тирилтир мани

Бугун ҳаётимни чироғи сўнди
Қоп қора қарғалар қабримга қўнди
Танамни минг турфа илонлар тилди
Роббим бир лаҳзага тирилтир мани

Оҳ нега қилмадим бир бор ибодат
Наҳотки шунчалар босибман ғафлат
Танам қийналмоқда азобда фақат
Оллоҳ бир лаҳзага тирилтир мени

Тақвони эгнимга қилайин либос
Барча гуноҳлардан бўлайин холос
Ёлвораман Оллоҳ сендан илтимос
Роббим бир лаҳзага тирилтир мани

Танамни кўряпман қоп қора кўмир
Баданим нимталар қизиган темир
Оҳ афсус қайтсайдим деб фурсат умр
Оллоҳ бир лаҳзага тирилтир мени

Оллоҳ изн бер қабримни ўяй
Иймон лаззатини қалбимда туяй
Ҳеч йўқ бир бор бошим саждага қўяй
Роббим бир лаҳзага тирилтир мани

Ўлмайдиганлардай юрардим бардам
Дўстларим кўп эди суянчим ҳар дам
Ёрдамим олганлар беринглар ёрдам
Оллоҳ бир лаҳзага тирилтир мани

Ўзимники гапга кирмас қўлларим
Наҳот сароб босиб ўтган йўлларим
Ёрдам бермаяпти топган пулларим
Роббим бир лаҳзага тирилтир мани

Мен юрган йўлдан сиз қайтмагансизлар
Ибодат қил деб сиз айтмагансизлар
Ё сиз буни атайин қилгансизлар
Оллоҳ бир лаҳзага тирилтир мани

Чўкиб бораяпман қўрқувдан тердан
Илон чаён пойлар ҳар ердан
Бошим кўтармасдим бир лаҳза ердан
Оллоҳ бир лаҳзага тирилтир мани
Комментарии
Добавить