Алфавит
Главный » Ўзбекча янги қўшиқлар » Akbarali Ochilov - Binafshani sog'indimey

Akbarali OchilovBinafshani sog'indimey

+1717
  • Просмотров:  
  • Размер: 4,06 MB
  • Длительность: 4:26
  • Качество: 128
  • Дата релиза: 10-03-2021, 13:49
Слушать
Скачать

Текст песни
Бинафшани соғиндим-ей,
Очилмайди қатлари.
Мунча узун поёнсиздир
Совуқ қишнинг ҳадлари?
Довдир еллар келтиради
Қишнинг аччиқ заҳрини,
Баҳор узра тинмай ҳамон
Аёз тўкар қаҳрини. (х2)
Бўзтўрғайлар осмонига
Қарға-қузғун жойланмиш,
Бойчечагим қайлардадир
Занжир билан бойланмиш.
Бинафшанинг муштчалари
Тугилгани тугилган,
Елкасида кулранг осмон
Ипдек қадди букилган. (х2)
Ўтган йилнинг япроқлари
Боғлар ичра чиринди,
Менинг беҳад тоза боғим
Бугун мунгли кўринди.
Хазон аро кўксин ёғир
Майсалар ниш урмасми?
Кечга қолган турналарим
Арғимчоғин қурмасми?
Бинафшани соғиндим-ей,
Очилмайди қатлари.
Мунча узун поёнсиздир
Совуқ қишнинг ҳадлари?
Гулга ўраб ўй-хаёлни,
Чаманга бургим келар.
Мен севганим у аёлни
Атласда кўргим келар.
Мен севганим у аёлни
Атласда кўргим келар. (х2)
Комментарии
Добавить